ЖИЗЗАХЛИК ТАЭКВОНДОЧИЛАР КУЧЛИЛАР САФИДА

Жиззах шаҳридаги Кибер арена спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 1900 нафарга яқин таэквондо усталари мамлакат ғолиблиги учун баҳс олиб боришди. Мусобақада ўсмирлар, ёшлар ва катталардан иборат спортчилар 29 килограммдан 78 килограммгача ва ундан юқори вазн тоифаларида беллашишди.

Дастлабки беллашувларда ёшлар ўртасида ўтказилган жангларда Беҳруз Салимов (54 кг), Назарали Назаров (63 кг), Мироншоҳмирзо Музаффаров (74 кг), Мадина Шониёзова (46 кг), Лайло Зайниддинова (53 кг), Диёра Aзизова (62 кг), Сабина Пардаева (73 кг) ва Ирода Миртожиева (+73 кг) чемпионликни қўлга киритишди.

Мусобақанинг сўнгги беллашувларида Омонжон Отажонов (58 кг), Диёрбек Тўхлибоев (68 кг), Жасур Жайсунов (80 кг), Шоҳжаҳон Каримбоев (+87 кг), Лайло Ҳасанова (49 кг), Мадина Мирабзалова (57 кг)лар мамлакат чемпионлигига сазовор бўлишди.

Қувонарлиси, мазкур беллашувда жиззахлик спортчилар ҳам муносиб натижаларни қайд этишди. Унга кўра, Озода Собиржонова (67 кг), Ёдгорбек Жўрабоев (87 кг), Эъзозахон Раҳмонова (42), Нозимахон Aбдужабборова (52)лар олтин, Ботир Тоштемиров (80), Нодиржон Ғофиржонов (61), Фотима Aбдумажитова(51), Дилноза Тангирова(49)лар кумуш, Худойназар Шодмонов (+87) ҳамда Отабек Aбдулғозиев(65) бронза медалга сазовор бўлишди.

(ўз мухбиримиз).

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *