СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ АМАЛИЙ ТАЖРИБАЛАРИ ОШИРИЛДИ

Жиззах вилоятида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ФAО билан ҳамкорликда “Пестицидлар ва бошқа хавфли кимёвий моддалар билан ишлашда шахсий ҳимоя воситаларининг аҳамияти ва улардан тўғри фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренинг ФAОнинг “Хавфли кимёвий моддаларни самарали бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Унда вилоятдаги “Заҳарли кимёвий ва бошқа хавфли моддалар махсус полигони” ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши ҳудудий бўлинмаси ходимлари иштирок этишди.

Жараёнда соҳа ходимларига пестицидларнинг токсикологик гуруҳлари, республикада рўйхатга олинган турлари, уларнинг инсон организмига кириш йўллари ва саломатликка таъсири, шахсий ҳимоя воситалари турлари ва улардан тўғри фойдаланиш, заҳарланиш турлари ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Тренинг давомида шахсий ҳимоя воситаларининг ҳар бир элементи бўйича амалий демонстрациялар ўтказилиб, ҳимоя воситаларини тўғри кийиш ва ечиш, тозалаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш тартиблари амалий жараёнда кўрсатиб берилди.

Якунда лойиҳа доирасида махсус полигон ходимларига беғараз ёрдам сифатида шахсий ҳимоя воситалари тақдим этилди.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *