Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 2 декабрь куни вилоятимизга ташрифи чоғида Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофида туризмни ривожлантириш ва замонавий инфратузилмани барпо этиш бўйича муҳим вазифаларини белгилаб берган эди.
Ана шу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик туманидан Айдар-Арнасой кўллари томон янги темирйўл линиясини қуриш ишлари бошланди. Лойиҳага кўра, темирйўлнинг умумий узунлиги 39,1 километрни ташкил этиб, қурилиш қиймати 508,4 миллиард сўм этиб белгиланган. Йирик инфратузилмавий лойиҳа “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Айни пайтда темирйўл трассасини тайёрлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа ҳудудда туризмни ривожлантириш, иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилаётир.
З. КАЛОНОВ.