ҚЎШИМЧА ҚИЙМАТ – ЭКСПОРТГА ЙЎЛ

BMB HOLDING таркибига кирувчи корхоналарда бугун иш ҳар қачонгидан ҳам қизғин. Холдингда мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Айниқса, экспортёр корхоналар томонидан режалаштирилган ишлар изчил давом эттирилиб, хомашё таъминотини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу эса ташқи бозорларда талаб юқори бўлган тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиради.

Хусусан, Жиззах ва қўшни вилоятларда олча (гилос) қабул қилиш пунктлари ташкил этилган бўлиб, мавсумий йиғим-терим жараёнлари жадаллаштирилган ҳолда давом этмоқда. Шу билан бирга, BMB AGRO PLUS корхонасини сифатли мева маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари узлуксиз ташкил қилинган.

Чуқур қайта ишлашга таянган мазкур ёндашув нафақат маҳсулот қийматини оширади, балки мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилади. Бу йўналишдаги ҳар бир қадам – янги имкониятлар, янги бозорлар ва барқарор тараққиёт сари ишончли одимдир.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *