Шарқий Осиё мамлакатлари аҳолиси дастурхонида биз учун одатий бўлган нонни кўрмайсиз. Урушлар, қимматчиликлар, қаҳатчиликларни бошидан ўтказган ўзбек халқи назарида нон тўқлик тимсоли ҳисобланса, бу мамлакатлар аҳолисида касалликлар манбаи ҳисобланади. Шарқ табобати намоёндалари “Бизлар нон емаймиз. Нон танани хасталантиради. Сизлар ҳар куни нон истеъмол қиласиз ва қандли диабет, семизлик, ичаклар билан боғлиқ муаммолар қаердан келиб чиққанига ҳайрон бўласиз. Нон наркотик каби қисқа муддатга лаззат ва узоқ муддатга оғриқлар беради. Бизлар гуруч билан саломатликни тиклаётган пайтимизда, сизлар касалликни нон билан боқаяпсизлар”, –дейишади.
Бор йўғи икки унсурдан (сув, ун) тайёрланадиган соддагина таом нонга бир шарқнинг ўзида нонга нисбатан икки хил қараш бор. Анъанавий Тибет табобатида ҳам нонни ошқозонни зўриқиб ишлашга мажбур қиладиган ҳазми оғир маҳсулот ҳисоблашади. Хитойликлар пазандачилигида буғдой ўрнига гуруч, батат (шарқликлар картошкаси), маккажўхори ва улар асосида тайёрланган таомлардан фойдаланишади. Нон таркибидаги клейковина томирларни шикастланишига ва инсон организмининг вақтидан олдин қаришига сабаб бўлади.
Замонавий тадқиқотлар ноннинг кўп истеъмол қилиниши иккинчи тип диабетни, семизликни ва турли шамоллашларни келтириб чиқаришини тасдиқлади. Шундан хулоса чиқарган шарқий осиё мамлакатлари халқлари кундалик озуқа рационидан нонни чиқаришган. Бизда аксинча, нонуштага ҳам, тушлик ва кечликка ҳам, суюқ таом билан ҳам, қуюқ таом билан ҳам нон истеъмол қиламиз. Ишонмайсиз, хамир таомларни (чучвара, манти, сомса каби) нон билан истеъмол қиладиганлар талайгина. Кун бўйи нон истеъмол қиламизда сурункали чарчоқдан, қон босими сакрашидан, ошқозондаги оғриқли муаммолардан шикоят қилиб юрамиз. Уйимизда ўтин етарли, вақтимиз керагидан ортиқ, тандиримиз бўлгани ҳолда нон ва нон маҳсулотларини сотиб оламиз. Ҳозирги дўконларда мавжуд бўлган нон маҳсулотлари таркиб жиҳатидан бир қанча қўшимчалар билан (ҳайвон ёғлари, ўсимлик мойлари, турли ёнғоқлар, майизлар, мойли экинлар уруғлари каби) бойитилган.
Таом рационидан нонни чиқариш ҳисобига қисқа муддатда парҳезсиз ҳам озиш мумкин. Қон босими ҳам жойига келади. Уйқу ҳам яхшиланади. Бизлар янги ёпилган нондан лаззатланаётган бир пайтда улар сурункали касалликларсиз авлодни тарбиялашмоқда. Бизнинг дастурхонимизни нонсиз тасаввур қилинмаётган бир пайтда улар дастурхонга фарзандларини яқинлаштиришаётгани йўқ. Ким узоқ ва оғриқларсиз яшайди, ким касалликлар гулдастаси билан ҳаёт кечиради келажак кўрсатади. Қисқа муддатда таом рационингизда нонга ўрин бермасдан қоматингизни хипча ҳолда кўришга тайёрмисиз?
Али АҲМЕДОВ.