Зомин туманидаги «Юлдузча» болалар дам олиш оромгоҳида жорий мавсумда 600 нафардан ортиқ болажонлар мароқли ҳордиқ чиқариши режалаштирилган.
Айни пайтда оромгоҳда 4-мавсумда 5 та гуруҳ бўйича 150 нафар дам олувчиларга 14 нафар тарбиячи-етакчилар жалб этилган. Оромгоҳда 10 та клуб ва 10 дан ортиқ тўгараклар болажонлар ихтиёрида. Шунингдек, Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштиришини ташкил этиш Департаменти томонидан ишлаб чиқилган 12 кунлик намунавий дастур бўйича бир-биридан қизиқарли тадбирларда иштирок этишмоқда. Мазкур дастур бўйича дам олишнинг 10 куни Миллатлар дўстлиги куни этиб белгиланган. Шу муносабат билан Юлдузчада Миллатлар дўстлиги куни катта шодиёна сифатида нишонланди. Тадбирда дам олувчилар томонидан турли миллатларнинг урф-одатлари, қадриятлари ва миллий маросимлари бадиий чиқишлар билан кўрсатиб берилди.

–Оромгоҳимизда болажонлар зерикишига вақт йўқ. Турли қизиқарли тадбирлар ўтказилади, –деди оромгоҳ директори Алишер Хоринов. –бугунги тадбир ҳам жуда кенг қамровли ўтди.
Тадбирга туман марказидан 45 километр узоқдаги чекка ҳудудда жойлашган қирғиз тилида таълим берадиган 44-умумтаълим мактаби директори Бердиёр Ўролов ҳамда мактаб қошидаги “Бермет” ансамбли жамоаси меҳмон бўлишди.
Мактаб кутубхоначиси Анора Яхшиликова қирғиз миллий куй-қўшиқларини ижро этишди.
Тадбир якунида Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштиришини ташкил этиш Департаменти бош мутахассиси Миршароф сўзга чиқиб, дам олувчиларни байрам билан табриклади ва оромгоҳ маъмуриятига ташаккурномаларини топширилди.
Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.