ТУЛКИ ОДАМЛАР ОРАСИГА ИН ҚУРДИ

Шароф Рашидов тумани Шариллоқ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаронинг томорқасига тулки ин қўйди ва бешта болани дунёга келтирди. Тулкичалар эрталаб ва кечки пайт ўйнагани чиқади. Улар одамлар орасида ўзларини бехавотир ва эркин ҳис қилишмоқда.

Jizzaxnews каналига обуначилар юборган видеода тулкичаларнинг бўйга тортиб, кўримли бўлиб қолгани акс этган. Йиртқичлар одатига кўра, улар жамоа бўлиб яшашда давом этади. Ўз инини ва жигарбандларини мудом одамлар кўзидан панага қўйишга одатланган ва уларни хавф-хатардан ҳимоя қилиш учун ҳийла-найранглари билан ном қозонган тулкиларнинг маҳалла ўртасигача кириб келиши камёб ҳолдир.

Табиат ва инсоннинг аҳиллиги – яхши сигнал.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *