Ҳукуматнинг турли даражадаги қисқа ва узоқ муддатли дастурларини белгилаш, зарур прогнозларни самарали ишлаб чиқиш учун аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари доимо керак. Бошқарув тизимини оптималлаштириш, шунингдек, масалан, бюджет харажатларини камайтириш учун субвенсиялар ҳажми маълум бир ҳудудда яшовчи аҳоли сони ва таркиби асосида аниқланади. Бизнинг вазифамиз мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали кучлироқ бўлишдир. Бунинг учун аҳолининг таркиби, унинг иқтисодий фаоллиги, таълим даражаси ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз керак. Мисол учун, мамлакатда қанча одам борлиги ҳақида билишгина эмас, балки мигрантлар қаердан ва қаерга кетаётганлигини ҳам билишимиз керак.
Шу вақтгача эълон қилиб борилаётган аҳоли тўғрисидаги маълумотлар қандай шакллантирилмоқда ёки қанчалик ҳақиқатга яқин?
Жорий ҳисоб вазирликларнинг бирламчи идоравий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Шундай қилиб, унинг натижалари келгуси ўн йил мабайнида аҳоли сони, ёш-жинс таркибини баҳолаш учун ягона дастлабки ахборот базаси бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Кейинги йил бошида аҳоли сонини баҳолаш охирги аҳолини рўйхатга олиш натижалари асосида ҳисоблаб чиқилади. Унга ҳар йили минтақа ҳудудида туғилганлар ва келганлар сони қўшилади ва ушбу ҳудудда вафот этганлар ва кўчиб кетганлар сони айрилади. Давлат ҳокимияти органлари, биринчи навбатда, аҳоли сони ва ёш таркиби бўйича асосий бюджет кўрсаткичлари ҳақида маълумотга катта эҳтиёж сезмоқда. Аҳоли сонини жорий баҳолаш ҳозирги вақтда фақат маъмурий-ҳудудий бўлинмалар бўйича – шаҳар, қишлоқ аҳолисининг маъмурий ҳудуди бўйича амалга оширилади.
Рўйхатга олиш тадбирида қатнашишдан бош тортганганлик учун Ўзбекистонда фуқароларнинг жавобгарлиги мавжудми? Бошқа давлатларда-чи?
Дунёнинг аксарият мамлакатларида умуммиллий аҳолини рўйхатга олишда иштирок этиш мажбурийдир. Ҳар бир фуқаронинг аҳолини рўйхатга олишда иштирок этишига бўлган эҳтиёжининг ягона аргументи инсоннинг ўзи ҳақида маълумотга муҳтож бўлган жамиятнинг бир қисми эканлигини англашидир.
Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунга кўра рўйхатга олишда иштирок этиш “инсон ва фуқаронинг ижтимоий бурчидир”. Бир қатор мамлакатларда АҚШ, Буюк Британия, Чехия Республикаларида – қонун ҳужжатларига мувофиқ қатнашмаслик маъмурий жаримага тортилади. Туркияда аҳолини рўйхатга олиш куни (бир кун) мамлакатнинг барча аҳолиси уйдан чиқиб кетиши тақиқланади. Шунинг учун улар аҳолини рўйхатга олувчиларни кутишади. Боливия ҳукумати чегараларни ёпиб, шаҳарларда поездлар ҳаракати ва жамоат транспорт ҳаракатини бекор қилади ва аҳолига уйдан чиқмасликка буйруқ беради. Аргентина ва Чилида қонун билан аҳолини рўйхатга олиш куни барча кўнгилочар жойлар, дўконлар, ресторанлар ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг эшиклари ёпилади.
Мамлакат НУРМАМАТОВА,
вилоят статистика бошқармаси рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи.
Test
Test2