ЖИЗЗАХЛИК “ВЕТЕРАН”ЧИЛАР ҒОЛИБ

 Афғонистонда жанговар ҳаракатларда иштирок этган қўшинларнинг чекланган контингентини чиқарилганининг 35 йиллиги муносабати билан жангчи-фахрийлар ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда Ўзбекистон “VETERAN”  жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси фахрийлар кенгаши, Мудофаа вазирлиги фахрийлар марказий кенгаши, ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлар кенгаши жамоалари бирлашма кубоги баҳсларида   куч синашмоқда.

   Мусобақа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди. Қарши шаҳрида Жиззах, Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари жамоалари ўзаро беллашди. Жиззахлик фахрийлар жамоаси юз фоизлик натижа кўрсатиб, гуруҳда ғолиб бўлди ва кейинги босқичга йўлланма олди.

    Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                                                                                                В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *