11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимининг 120 йиллиги муносабати билан Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Ғаллаорол МГҚБ раҳбарияти ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар табрикланди, уларнинг ишдаги самарали меҳнати ва фаолияти эътироф этилди.

Байрам дастури доирасида ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини, шахмат-шашка мусобақалари ташкил этилди. Ходимлар билим ва маҳорати намойиш этилган беллашувларда жамоавий руҳ ва ҳамкорлик муҳити янада мустаҳкамланди.

Байрам тадбири, шунингдек, 3Б–КС Янгиер саноат майдонида ҳам ўтказилди. Бу ерда ҳам ишчи-ходимлар ўртасида турли маданий ва спорт мусобақалари ташкил этилиб, ғолибларга совғалар топширилди. Байрам якунида ҳар икки ҳудудда ходимлар учун байрамона ош тайёрланди. Байрам дастурхони ёзилиб, сана илиқ, дўстона ва кўтаринки кайфиятда нишонланди. Ушбу тадбирлар орқали касаба уюшмалари тизимининг 120 йиллик тарихий аҳамияти, ишчи-ходимларнинг фидокорона меҳнати ва жамоавий ҳамжиҳатлик яна бир бор эътириф этилди. Самарали меҳнат қилиб келаётган ходимларга ва мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.
Юлдуз ЭРГАШЕВА ,
Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси матбуот хизмати бўйича масъул ходими.