ТАЛАБАЛАР 9 ТА ДАСТУРИЙ ГУВОҲНОМАНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

Ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугаллаган ва сертификат ёшларга ҳамда “IТ-парк” резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёки иштирокчи сертификатини олган ёшларга компьютер харид қилиш мақсадида истеъмол кредитлари ва микроқарзлар бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиш учун зарур маблағлар 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида кўрсатилади. 

Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабалари бу лойиҳаларда фаол қатнашиб келишмоқда. Жумладан, жорий ўқув йилида “Бир миллион дастурчи” курсларида 826 нафар талаба ўқиб, сертификатларни қўлга киритишди.  Курс давомида ўрганган билимлар орқали дастурий маҳсулотлар яратилиб, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан тавсия этилган 9 та дастурий гувоҳномасини қўлга киритишди.

 Яратилган дастурий маҳсулотлар амалиётга ҳам жорий этиб келинмоқда. Улардан бири “Килиник ахборотларнинг автоматлаштирилган тизими” бўлиб, бу тизим орқали шифокорлар сурункали тарзда касаланиб юрган беморларнинг касалик тарихини йиллар ўтган бўлса-да, қайта очиб кўриб, ташхис қўя оладилар. Бундан ташқари  шифокорларнинг ишлаш тизимини автоматлаштириш имкони туғилади ва  беморлар навбат кутиб ўтиришмайди. Улар уйида турган ҳолда шифокор қабулига навбатга ёзилишлари, ўз ўринларини билиб олишлари мумкин.сир эмаски, IT дунё миқёсида иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири. Технологик ривожланиш турли соҳаларда янги имкониятлар очиб, жамият ҳаётини яхшилашда муҳим рол ўйнайди.  Бу жараёнда дастурий маҳсулот яратиш ва уни муваффақиятли тадбиқ этиш алоҳида аҳамиятга эга.

А. УЛАШЕВ,

Т. АЙНАҚУЛОВ,

ЎзМУ Жиззах филиали ўқитувчилари.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *