ҚОРАҚУМДАГИ “ДЎЗАХ ДАРВОЗАСИ”НИ ЁПИШ МУМКИНМИ?

Қорақум чўлида 1971 йилдан бери ёниб турган оловли кратер мавжуд.

Иссиқ ва бепоён Қорақум чўлида, Туркманистоннинг Дарваза номли 350 кишилик қишлоғига яқин жойда, 70 метр кенгликдаги тешик мавжуд бўлиб, у 50 йилдан ортиқ вақтдан бери ёниб турибди. Расмий равишда дарваза «газ кратери» деб аталади. Аммо маҳаллий аҳолиси бу кратерни “Дўзах дарвозалари” деб билишади. Унинг ялтираб турган олови узоқдан кўринади.

Дўзах дарвозалари кратери 1971 йилда Совет бурғулаш қурилмаси тасодифан ер остидаги катта табиий газ ковагига урилганида пайдо бўлди. Натижада ер қулаб тушди ва бутун бурғулаш қурилмаси унинг ичига қулаб тушди. Газ коваги тешилганидан сўнг заҳарли тутунлар даҳшатли тезликда сизиб чиқа бошлади.

Юзага келиши мумкин бўлган экологик фалокатнинг олдини олиш мақсадида советлар тешикни ёқиб юборишди. Уни бир неча ҳафта ичида ўчади, деб ўйлашган. Йиллар ўтса-да, бу оловли чуқур ҳали ҳам ёнмоқда.

Ажабланарли томони шундаки, кратернинг қўрқинчли номи ва доимий алангаларига қарамай, одамлар чўлда саёҳат қилиб, бу жойнинг барча ёрқинлигини кўришга келишади. Яқин атрофдаги чўл ёввойи табиатда лагер қуриш учун машҳур жойга айланган.

2022 йил январ ойида президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон ҳукуматига оловни қандай ўчиришни ўрганишни буюрди. Аммо ёнаётган кратернинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.

Муниса САТТОРОВА тайёрлади,

ЎзМУ Жиззах филиали 3-босқич талабаси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *