Ёввойи, Майда тароқли, Лигнум каби номлар билан танилган Инланд Таипан илони бир нечта бошқа катта элапидлар билан ўхшашликларга эга. У дастлаб МcCоy томонидан 1879 йилда жигарранг илон жинсига misrolepidota сифатида тавсифланган. Бу тур ўз ҳудудида бир нечта жигарранг илон турлари, жумладан, Ғарбий жигарранг илон ва Шарқий жигарранг илон билан аралашиб кетиши мумкин.
Дунёдаги энг заҳарли илон номи билан танилган Инланд Таипан аслида унчалик хавфли эмас. Унинг турдоши, умумий ва ўта тажовузкор соҳил таипандан фарқли ўлароқ, бу илон нисбатан тинч ва ярим қурғоқчил бўлган яшаш жойида кам кўриниш беради.
Ўртача ва катта ўлчамдаги илон, кучли тузилишга ва чуқур, тўртбурчак шаклидаги бошга эга. Танасининг юқори ранги очиқ рангдан то сарғиш-жигарранггача ёки тўқ жигарранггача бўлиши мумкин. Илон рангги мавсумий ўзгаради, қишда тўқ, ёзда очиқроқ бўлади. Танасининг пастки қисми сарғиш, апельсин доғлари билан қопланган. Бу ранг кўпинча пастки ён қисмларига ҳам тарқалади.
Илонлар тупроқ ёриқлари ва тешикларга яширинади. Бу тур жануби-ғарбий Квинсленд ва шимолий-шарқий Австралияда учрайди. Ҳар қандай ҳайвон сингари, у тажовуз қилинганда ўзини ҳимоя қилади. Биринчи навбатда, у таҳдид кўрсатиб, танасининг олд қисмини S шаклидаги эгилувчан ҳолатда кўтаради ва бошини ғанимига қаратади. Агар тажовузкор огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирса, Инланд таипани бир неча ҳужум қилади. Заҳарланишнинг белгилари бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин оғриғи, ва фалажликни ўз ичига олади. Инланд таипаннинг заҳари ниҳоятда кучли ва LD 50 синовларида энг токсик заҳар сифатида баҳоланган. Кучли нейротоксиклик билан бир қаторда, заҳар таркибида сўрилиш тезлигини оширадиган спрейдинг фактори (гиалуронидаза ферменти) мавжуд.
Бугунги кунга қадар бу турни фақат бир нечта одамга тажавуз қилган ва уларнинг барчаси тўғри кўрсатилган биринчи ёрдам ва тиббий кўмак сабаб туфайли омон қолишган.
Муниса САТТОРОВА тайёрлади,
ЎзМУ Жиззах филиали 3-босқич талабаси.