Tnanksgiving day – Миннатдорлик куни асосан Шимолий Америкада нишонланадиган байрам бўлиб, қабул қилинган мамлакатларнинг ҳар бирида турли маънога эга.Канадада октябрь ойининг иккинчи душанбасида, АҚШда эса ноябрнинг тўртинчи пайшанбасида нишонланиб, байрам мавсумини бошлаб беради. одатда бу сана Рождество ва Янги йил байрамига уланиб кетади.
Байрам 1621 йилда Плимут плантациясида зиёратчилар ёки Шимолий Америкага биринчи бор кўчиб келганлар томонидан эришилган улкан муваффақият билан боғлиқ. Айнан ўша пайтда оч ва чарчаган муҳожирларга озиқ-овқат етиштириш ва ишлаб чиқариш ўргатилган эди. Шимолий Американинг бўлиқ ерларида илк бор мўл-кўл озиқ-овқат етиштирилгандан сўнг зиёратчилар Тангрига миннатдорлик билдиришди ва уларга қимматли ёрдам кўрсатган тубжой америкаликлар билан бирга байрам қилдилар.
Президент Авраам Линкольн Фуқаролар уруши пайтидаги мурожаатларидан бирида “Шукроналик куни”ни миллий қадрият даражасига кўтарди. Бу билан шукроналик кунининг замонавий амалиётини бошлаб берди. Бугунги кунда Америкада Шукроналик куни ўзининг тарихий илдизларига эга, халқ хотирасида мустаҳкам ўрнашган байрам бўлиб, яхши ҳаёт учун миннатдорлик рамзи сифатида нишонланади.
Tnanksgiving day – Шукроналик кунининг нишонланиши кечки овқатга одатда курка, картошка пюреси, сабзавотлар, соус ва ширинликлар тортишдан ва бу неъматлар учун миннатдорлик билдиришдан иборат.
Шаҳзода РУСТАМОВА тайёрлади,
ЎзМУ Жиззах филиали 3-босқич талабаси.