ЖИЗЗАХДА ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЯНГИ АВЛОДИ

Газетамизнинг аввалги сонларида “Мirzacho`l Agro Star” компанияси томонидан Мирзачўл ва Пахтакор туманларида, тажриба-синов майдонларида қовун-тарвузнинг Хитой навлари парваришланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хусусан, Пахтакор туманидаги 5 гектар дала тажриба майдонида 5 хил янги нав экилди ва Жиззах шароитида, органик ўғит ҳамда “ақлли” қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида ўстирилди.

Қувонарлиси, илк ҳосил узилганда унинг табиийлик ва мазалилик даражаси юқори эканлиги аниқланди.

-Жиззах вилоят Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси синов лабораториялари мажмуаси хулосасига кўра, етиштирилган қовун таркибида 10,2 нитран мавжуд. Амалда нитрат миқдори 90 дан ошмаслиги лозим, – дейди экспорт ва маркетинг бўлими бошлиғи Шокир Ибрагимов. – Тарвузда эса меъёр 60 бўлиб, аниқланган нитрат миқдори 11,7 нитранни ташкил этди. Қовун шираси эса 18 фоиз бўлиб, бу Хитойда етиштирилганидан кўра 4 фоизга юқори.  

Жаҳон бозорида органик маҳсулотларга талаб жуда юқори. Шу боис яқинда Испанияда бўлиб ўтган Fruit Attraction-2025 халқаро кўргазмасида Жиззах заминида етиштирилган мазкур полиз маҳсулотлари юқори баҳоланди ва компания келгуси йил учун қатор Европа давлатларига маҳсулот етказиб бериш бўйича келишувларга эришди. Шу билан бирга маҳаллийлаштирилган ихчам органик қовун-тарвуз маҳаллий бозорларда, йирик савдо марказларида сотувга чиқарилди.

 

Муқаддас САПАРОВА.

  

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *