ЖИЗЗАХЛИК ДОНОРЛАР ҚОН ТОПШИРИШДИ

9−13 сентябрь кунлари юртимизнинг барча ҳудудларида “Юксалиш” ҳаракати томонидан “Биз донорлармиз” акцияси ўтказилди.

Вилоятимизда ҳам “Юксалиш” ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Жиззах вилоят қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда мураккаб операциялардан сўнг, оғир жароҳатлар ёки саратон касаллигига чалинган ва қон қуйишга жуда муҳтож бўлган беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Биз донормиз” шиори остида қон топшириш акцияси ўтказилди.

Мазкур акцияда хайрихоҳ ҳаракат аъзолари, Ўзбeкистoн Peспyбликaси Миллий гвapдияси Жиззax вилoят бoшқapмaси ҳoдимлapи, вилоят ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимлари фаол иштиpoк этишди.

Акциянинг узвий давоми сифатида “Кўчма мобил донорлик комплекси” Жиззах шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими, вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига йўл олди. Ушбу ташкилотларда фаолият олиб борувчи кўнгилли донорлар қон топширишди.

Жасурбек ҚАРШИЕВ,
“Юксалиш” ҳаракати Жиззах вилояти
ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *