ЗАФАРОБОДДА ХОРИЖИЙ КОРХОНА ИШГА ТУШДИ

Тумандаги “Ёрқин” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигидаги “Taskin Carpet” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона  фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимида меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, вилоят прокуратураси, туман ҳокимлиги, туман секторлари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

Корхонани бунёд этишга Туркия ишбилармонлари томонидан 500 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция киритилган.  Корхонада тоза ипакдан гилам тўқиш фаолияти йўлга қўйилди. Маҳаллий аҳолининг 60 нафари ишли бўлди. Тўқилган гиламларни хорижий давлатларга экспорт қилиш кўзда тутилган.

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *