Жиззахда “Рақамли авлод қизлари” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танлов 3606 нафар хотин-қизларни бирлаштирди. Уларнинг 95 нафари 6-7 январь кунлари ўтказилган вилоят боқичида иштирок этишди.

Мусобақа иккита ёш тоифасида қуйидаги йўналишларни ўз ичига олди: “Таълим”, “Сунъий интеллект”, “Иқлим ўзгариши”, “Яшил иқтисодиёт”
Иштирокчилар ушбу йўналишдаги самарли ечимлар хусусида ўз тақдимотларини ўтказишди. Натижада
21-30 ёш тоифасида:
1-ўрин – Турсунова Висола – ЖДПУ талабаси
2-ўрин – Умматова Муниса, Ғаллаорол тумани 9-мактаб
3-ўрин – Абдусаломова Севинч, Янгиобод тумани 5-мактаб

16-20 ёш тоифасида:
1-ўрин – Мавлонова Дурдона, Унгарова Нозима, Жиззах шаҳар 3-сонли ихтисослаштирилган мактаб
2-ўрин – Эргашева Чарос, Пахтакор тумани 9-мактаб
3-ўрин – Нуриддинова Динара, Жиззах шаҳридаги Президент мактаби ўқувчисига насиб этди.
Ғолиблар танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишади.