ЖИЗЗАХЛИК ЁШЛАР РОССИЯДА ЗАФАР ҚУЧДИЛАР

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида спортнинг спорт акробатика тури бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоа аъзолари сафида Жиззах вилояти Гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактабининг спортчи-ўқувчилари ҳам қатнашдилар.

Қувончлиси, ушбу мактаб ўқувчилари Тоймуратова Меҳринигор, Норбоева Гулируза, Турсунова Умидалар юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, 2-ўринни қўлга киритдилар.

  • Спорт акробатикаси гимнастика шаклидаги жисмоний машқлар тури ҳамда сакраш, спорт ускуналарига таяниб ёки уларсиз мувозанатни сақлаб бажариладиган, куч, эпчиллик намойиш қилинадиган жисмоний машқлар мажмуаси ҳисобланади, – дейди бу спортчилар мураббийи Фатима Камалова. – Ушбу спорт тури МДҲ давлатлари орасида оммалашган бўлиб, Ўзбекистон вакиллари ҳам юқори натижаларга эришмоқдалар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *