БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилда персона нон грата деб эълон қилинди.
Унга мамлакатга кириш таъқиқланди. Қайд этилишича, Тель-Авив БМТ Бош котибининг Эроннинг Исроилга ҳужумига муносабати, хусусан, Теҳронни қоралаб, тўғридан-тўғри баёнот бермагани муносабати билан тегишли қарор қабул қилган.
“Дунёнинг деярли барча давлатлари каби Эроннинг Исроилга қабиҳона ҳужумини қатъий қоралай олмайдиган ҳар қандай одам Исроил тупроғига қадам қўйишга лойиқ эмас,” – дейилади Исроил ташқи ишлар вазирлиги хабарида.