ЭНГ МУНОСИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Касаба уюшмалари куни олдидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши биносида тиббиёт соҳасида фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган, шунингдек, Федерация ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган танловларда муваффақиятли иштирок этган тиббиёт ходимлари тақдирланди.

   Тадбирни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Нусратулла Пардаев кириш сўзи билан очиб берди ва  вилоятимизда аҳоли соғлигини сақлашда юқори натижа кўрсатган тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ютуқларини эълон қилди.

Хусусан, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси касаба уюшмаси раиси Гулчеҳра Каримовага Халқаро меҳнатни муҳфоаза қилиш куни муносабати билан ўтказилган республика танловида “Энг яхши ташкилот” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритгани учун диплом ва эсдалик совғаси топширилди. Абу али ибн Сино номидаги Жиззах саломатлик техникумининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиси Шуҳрат Орипов “Меҳнат муҳофазасининг энг яхши вакили” номинацияси бўйича ғолиб  деб топилгани учун тақдирланди.

Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 12 нафар ҳамширасига “Хайрли тонг” соғлик гимнастикаси ” йўналишида ўтказилган этноспорт бўйича халқаро фестивалда 1-ўринни қўлга киритишгани учун диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги -2023” мини футбол мусобақасининг республика босқичида 3-ўринни эгаллаган Тез тиббий ёрдам республика илмий-амалий маркази Жиззах филиали жамоасига махсус совға ва диплом тантанали суръатда топширилди.

 

 

Наталья БЕСЕДИНА,

Б. КУДРАТОВ олган сурат

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *