Инсоният қанчалик тараққиётга эришмасин, маърифатга бўлган эҳтиёж ҳам янада кучаяверади. Вақтлар, йиллар ўтсада ўрта асрда Византияда илк бор чоп этилган газета бугунги кунга келиб ҳам ўз аҳамиятини йўқотмай халқнинг маънавий, сиёсий билимини ошириб, дунёқарашини ўзгартириб келмоқда. Йиллар ўтсада замонавий техника-технологиялар ҳар қанча тараққий этмасин, бугун ҳаётимизда газета-журналлар ҳам замон билан ҳамнафас фаолият юритмоқда.
Бугун ахборот асрида хабарлар тез тўлдирилиб, тез янгиланади. Босма нашрлар ҳам шунга монанд ҳам босма, ҳам замонавий электрон нусхада, яъни ўз телеграмм, сайти ва бошқа интернет тармоғи орқали ҳам хабарларни жойлаштириб келмоқда. Расмий маълумотлар асосида газетада берилаётган материаллар ишончлилиги, холислиги билан яққол ажралиб туради.
Газета —маънавият кўзгуси. Ундан излаганингни топасан. Айни пайтда барча таҳририятларда бўлганидек вилоятимизнинг бош нашри “Жиззах ҳақиқати”—“Джизакская правда” газеталари учун 2024 йилги обуна ишлари бошланиб кетди. Вилоят обуна марказидан олинган маълумотларга кўз югуртирсак “Агробанк” вилоят бўлими 90 дона, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси 38 дона, вилоят қурилиш соҳасида назорат инспекцияси 37 дона, вилоят “Сув таъминот ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича” инжиниринг компанияси 30 дона газетамизга обуна бўлиб, янги йилда ўзаро ҳамкорликда ишлаш, ўз фаолиятлари бўйича янгиликлардан ўқувчиларни вақтида хабардор қилишдан манфаатдор эканликларини маълум қилишди.
Газетамизга обуна бўлишни ихтиёр этган бўлсангиз янги йилдан бизнинг энг яқин муштарийларимиз сафидан ўрин олишингиз мумкин. Ахборотлар, воқеа-ҳодисалар ва қайноқ хабарлардан вақтида бохабар бўлишни истасангиз газетамиз сиз учун ҳамкорлик майдони вазифасини ўтайди. Унда газетамизга обуна бўлишга шошилинг!
Зоир ЭРГАШЕВ,
“Жиззах ҳақиқати” газетасининг
иқтисодиёт бўлими муҳаррири.