Дунё сиёсий харитасида 230 дан ортиқ давлат мавжуд бўлса, уларнинг 69 таси ороллар ҳудудида жойлашган. Америка қитъасида 28 та, Австралия ва Океанияда 18 та, Африкада 9 та, Осиёда 9 та, Европада 5 та давлат шундай жўғрофий жойлашувга эга.
Америка қитъасига тегишли орол мамлакатлар – Ангилия (Ангиля, Ангуилла), Антигуа ва Барбуда, Антил ороллари, Аруба, Багам ороллари, Барбадос, Бермуд ороллари, Виргин ороллари (АҚШ мулки), Виргин ороллари (Буюк Британия мулки), Гаити, Гваделупа, Гренада, Гренландия, Доминика, Доминикан Республикаси, Кайман ороллари, Куба, Мартиника, Монтсеррат, Пуэрто-Рико, Сен Пер ва Микелон, Сент-Винсент ва Гренадин, Сент-Китс ва Невис, Сент-Люсия, Теркс ва Кайкос ороллари, Тринидад ва Тобаго, Фолькленд ороллари ва Ямайка ҳисобланди.

Австралия ва Океанияга тегишли орол мамлакатлар – Вануату, Гуам, Кирибати, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Палау, Папуа-Янги Гвинея, Соломон ороллари, Тонга, Тувалу, Фижи, Филиппин, Француз Полинезияси, Шарқий Тимор, Янги Зеландия, Янги Каледония, Ғарбий Самоадир. Африка қитъасида ҳам Кабо-Верде, Комор ороллари, Маврикий, Мадагаскар, Майотта, Муқаддас Елена ороли, Реюнон, Сан-Томе ва Принципи, Сейшел Ороллари мавжуд.
Осиё қитъасида Баҳрайн, Бруней, Индонезия, Кипр, Малдив, Сингапур, Тайван, Шри-Ланка, Япония орол давлатлардир. Рўйхатни Европа қитъасига тегишли орол мамлакатлар билан якунлаймиз: Буюк Британия, Ирландия, Исландия, Мальта, Фарер ороллари.

Балки яна 30-40 йиллар давомида бундай давлатлар сони 70-80 тага ҳам етиши мумкин. Бу оролларда яшаётган халқларнинг ўз эркини қўлга киритишига боғлиқ. Тарихдан ҳам маълумки, озодлик ҳаракатлари сабаб дунё сиёсий харитасида янги-янги давлатлар пайдо бўлади.
Мелибой КАМОЛОВ,
ЖДПУ География ва ИБА кафедраси ўқитувчиси.