ЖИЗЗАХЛИК ТАЛАБАЛАР «ЁЗГИ УНИВЕРСИТЕТ»ДА

21 июль–3 август кунлари Россиянинг Қозон федерал университетида халқаро «Ёзги университет» тадбирининг 3-мавсуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир ҚФУ томонидан Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги ва “Социоцентр” кўмагида амалга оширилмоқда.


Лойиҳада Бенин, Босния ва Герцеговина, Марказий Осиё давлатлари, Уммон, Миср, Хитой, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан келган хорижлик талабалардан ташқари Москва, Санкт-Петербург, Барнаул, Томск, Қозон шаҳарларидан 3500 нафар талаба қатнашмоқда. Улар сафида Ўзбекистондан 50 нафар, жиззахлик 15 нафар талаба бор.
Иштирокчилар мавсум давомида рақамли таҳлил ва маълумотлар муҳандислиги, архитектура ва дизайн, биология ва гуманитар фанлар бўйича таълим дастурларида қатнашишаяпти.
Қозон Федерал университети Жиззах филиали талабалари «Global village» тадбирида Ўзбекистоннинг ўзига хос маданияти, санъати, миллий маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этишди. Ҳар бир миллатнинг бетакрор қиёфаси очиб берилган тадбирда Ўзбекистон стенди барчада ёрқин таассурот қолдирди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *