ХОРАЗМ САНЪАТИНИНГ САДОСИ

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази Хоразм вилоят бўлими ижодкорларининг воҳамизга ташрифи вилоят мусиқали драма театрида байрамона кутиб олинди. Дастлаб меҳмон санъаткорлар томонидан жиззахлик санъат ихлосмандлари учун “Ўлдинг, азиз бўлдинг” номли спектакль намойиш этилди.

Спектаклда қадриятларнинг қадрсизланиши оқибатлари, инсонийлик муносабатлари, ота-онанинг фарзандларига эътибори, кексаларнинг меҳрга ташна бўлиб қолиши ҳақидаги воқеликлар таъсирчан очиб берилди. Қалби ўксик қаҳрамонларнинг мазмунли сўзлари орқали жамиятнинг салбий иллатларига ҳам кўзгу тутилди.

—Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан республика миқёсида шундай ижодий сафарлар ташкил этилмоқда, — дейди вилоят мусиқали драма театрининг адабий бўлим мудири Чарос Ёқубова. — Бундан кўзланган мақсад, келажак авлод вакилларининг санъатга, ижодкорликка бўлган иштиёқини ошириш. Уларнинг онгу шуурини ватанпарварлик, олийжаноблик, эзгулик каби тушунчаларининг сўнмас чироқлари билан ёритишдир.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *