МАҲАЛЛА БОҒИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Туманнинг Амир Темур номли маҳалласида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш мақсадида 20 гектар ерда маҳалланинг Ётоқ қишлоғи ҳудудида “Маҳалла боғи” ташкил этилмоқда.

“Маҳалла боғи”да Фориш туманининг машҳур узумлари ток кўчатлари экилади.

– Ушбу боғни вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш мақсадида ташкил этаяпмиз, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тўлқин Камолов.

– Боғни томчилатиб суғориш мақсадида сув тармоғи тортиб келинаяпти. 20 гектар боғни маҳалламизда вақтинча иш билан банд бўлмаган, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга 1 гектардан бўлиб берамиз. Улар боғдан фойдаланиб, оилалари даромадини оширишади.

“Маҳалла боғи”да ток кўчатлари экиш учун умумхалқ ҳашари ташкил этилди. Ҳашарда маҳалла аҳолиси фаол иштирок этишди.

Рашид КАРИМОВ.  

Фориш туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати раҳбари.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *