ЗОМИН ЯНГИ САЙЁҲЛИК МАВСУМИ

15-16 март кунлари республикадаги нуфузли туркомпаниялар ва ОАВ вакиллари, блогерлар иштирокида Зомин туманига инфо тур ўтказилди.

Инфо тур давомида туркомпания раҳбарларига Зомин аэропорти фаолияти ва маҳаллий рейслар тўғрисида маълумот берилди. Зомин туманининг мазали таомларидан тандир гўшти тайёрланиш жараёнларида иштирок этишди.

Шунингдек, инфо тур иштирокчилари “Зомин Миллий табиат боғи” фаолияти билан яқиндан танишишди. “Суффа 2400” платосида ташкил этилган замонавий меҳмонхоналар, осма дор йўли, жумпинг ва осма кўприкка ташриф буюришди.

“Wyndham Trip” меҳмонхонасида туркомпания раҳбарлари ва ОАВ вакиллари, блогерлар иштирокида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда “Зомин туристик рекрацион зона” ДУК раҳбарияти, Жиззах вилояти Туризм бошқармаси маъсул ходимлари иштирок этиб, вилоятнинг туризм салоҳияти ва туризм объектлари тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *