ПИЛЛА: БИРИНЧИ ҲОСИЛ ТАРОЗИГА ТУШДИ

Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг энг анъанавий ва сердаромад соҳаларидан ҳисобланади. Бу соҳа нафақат иқтисодий аҳамиятга эга, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

Жорий йил воҳамиз пиллакорлари 1000 тонналик улкан ҳирмон яратиш мақсадида куну тун тиним билмай ҳаракат қилишди. Қисқа фурсатда сифатли хом ашёни ва белгиланган режадаги топшириқларни бажариш учун қилинган меҳнат бугун бўй-бастини кўрсатмоқда. Пиллачиликка ихтисослашган вилоятдаги  6 та кластерлар 6455 нафар фермер хўжаликлари, 1112 нафар касаначилар билан шартнома имзолади.

Айни кунда ипак қурти боқувчиларнинг қўли қўлига тегмайди. Жойларда кумуш толани йиғиштириш ишлари давом этмоқда. Вилоят штабидан олинган маълумотларига кўра, хирмонга пилла топширишда кунлик ўсишда Шароф Рашидов, Пахтакор, Арнасой, Зарбдор тумани пиллакорлари пешқадамлик қилишаяпти. Бир кунда вилоятимиз бўйича 75-80 тонна хом ашё қабул пунктларига пешма-пеш етказилаётир Мавсум бошидан буён Шароф Рашидов, Пахтакор ва Зарбдор тумани пиллакорлари илғорлар сафида боришаётир. Яқин кунларда вилоятимизда биринчи бўлиб шартномавий режани бажарган туман номига ҳам ойдинлик киритилади, албатта. Энг асосийси, пиллакорларимиз хирмонига, рўзғорига барака кираверсин.

Зоир ТУРСУНҚУЛОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *