Шароф Рашидов туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун» тадбири ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2025 йил 17 май кунги 173-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 20 майдан 20 июнь кунига қадар белгиланган мазкур тадбир юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилди.
Жумладан, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 7240 та аҳоли яшаш уйлари ва 73 та кўп қаватли уйлардаги 1240 та хонадонларнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилди. Ўтказилган текширувларда асосий эътибор аҳоли яшаш уйларида ўрнатилган иситиш печлари созлигигига қаратилди. Текширувлар натижасида аниқланган салбий ҳолатлар ва мавжуд камчиликларни бартараф этилиши назоратга олинди.
“Долзарб 30 кун” тадбирини юқори савияда ўтказиш мақсадида ёнғин хавфсизлигини тарғибот қилувчи 4 хил турдаги 3700 нусхада эслатма ва плакатлар ишлаб чиқилиб, аҳолига тарқатилди. Ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилувчи 10 та панно ва шунга ўхшаш 12 та бошқа кўргазмали тарғибот қуроллари катта кўчаларга ўрнатилди.
Аниқланган камчиликлар ва мавжуд муаммолар юзасидан маҳаллий ҳокимликларга 4 та ахборотнома, юқори ташкилотларга 7 маротаба тақдимнома киритилди.
Одамлар гавжум жойларнинг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганиш мақсадида тунги текширувлар ўтказиш режаси ишлаб чиқилиб, ушбу жадвал асосида белгиланган ходимлар томонидан текширувлар ўтказиш йўлга қўйилди.
Салоҳиддин Эшматов,
Шароф Рашидов тумани ФВБ
бошлиғи капитан