ҚИШЛОҚ ОДАМЛАРИ ОРЗУСИ УШАЛМОҚДА

Юртимизда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” лойиҳалари нафақат шаҳар, балки, энг чекка ва олис ҳудудларда ҳам  амалга оширилмоқда. Бу каби эзгу дастурлар жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг янада кучайишига, халқ фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.

Бахмал туманида жойлашган чегара ҳудудларидан бири — Нушкент маҳалласида ҳам мазкур дастурлар доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Маҳаллада инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва таъмирлаш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланган.

Жумладан, маҳалла биноси капитал таъмирланиб, 34 та кўчада инфратузилмани яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилди. 7,3 км тупроқ йўллар шағаллаштирилиб, 600 дан зиёд хонадонларда “Хонадон маданияти”ни жорий этиш бўйича иш олиб борилди. Шунингдек, 2 км пиёдалар йўлаги қурилиб, якунлаш босқичига етказилди.

1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 3 та трансформатор ва 6,2 км электр тармоғи мукаммал таъмирланди. Қолаверса, 4 та трансформатор ва 8,4 км электр тармоғи жорий таъмирдан чиқарилди. Аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилаш мақсадида 671 та суюлтирилган газ баллони график асосида етказиб берилмоқда.

— Жорий йилнинг  1-чорагида “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” дастури доирасида “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги 17 километр ички йўлларга шағал ётқизилди,—дейди Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Беҳзод Мирзабеков. — 2 км пиёдалар йўлаги барпо этилди. Шунингдек, Давлат, Сангзор, Узунбулоқ, Маданият, Дўстлик, Дўсмат қишлоқларининг 16 километр ички йўллари таъмирланди.

“Давлат”, “Ғаллакон” ҳамда “Сангзор” МФЙлари аҳолиси учун 12 километр электр тармоқлари тортилди. 100 дан ортиқ бетон таянч устунлари ҳамда 5 та трансформатор ўрнатилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *