ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТЛАР

Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси Шароф Рашидов туман бўлими ходимлари томонидан туманда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган тўртинчи очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келаётган солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-223-сон қарори мазмун моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад  тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келаётган солиққа оид низоларни ҳал қилиш учун сарфланадиган вақт ва харажатларни камайтиришдир. Тадбиркорлар билан мулоқот давомида қарорнинг мазмун-моҳияти, асосий ўзгаришлар ва янгиланган механизмлар ҳақида маълумот берилмоқда. 

 

       С.Достонов

ССП Шароф Рашидов туман  бўлими бош мутахассиси. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *