СИНГАПУР МЎЪЖИЗАЛАРИ

“Сингапур мўъжизаси” тушунчаси коррупцияга қарши кураш ва таълим тизимини қисқа муддатда юқори сифатга чиқара олган давлатнинг ўзига хос моделига нисбатан ишлатилади. Аммо бу шундай қизиқарли мамлакатки, у ердаги янгиликлар ва ихтиролар биз учун мўъжиза бўлиб туюлиши табиий. 

Сўнгги йилларда Сингапурда нафақат аҳоли сони ўсиб, аҳоли зичлиги ошиб бормоқда, балки мамлакат ҳудуди ҳам сунъий равишда кенгайиб бораяпти. 1960 йилларда унинг  майдони 581 км2  бўлса, ҳозирда  қарийб 723 км2 га етиб, янгидан ташкил этилган сунъий ерлар мамлакат умумий майдонининг 18,3 % ини ташкил этади.

1968 йили сайланган Ли Куан Ю бошқаруви даврида ерости ресурсларидан маҳрум Сингапур (ҳатто ичимлик сувини ҳам Малайзиядан олиб келар эди) кўплаб ички муаммоларни ҳал қила олди ва учинчи дунё мамлакатидан аҳолининг турмуш даражаси юқори бўлган ривожланган давлатлар қаторига кўтарилди. Ли Куан Ю ҳукуматининг иқтисодий тараққиёт стратегияси Сингапурни жанубий-шарқий Осиёнинг молиявий ва савдо марказига айлантирди, хорижий сармоядорлар кенг жалб этилди.

Судяликка энг яхши адвокатлар жалб этилди, уларнинг маоши 1990-йилларда йилига миллион доллардан ортиқ бўлди ва коррупцияга барҳам бериш йўлида салмоқли қадам қўйилди. Масъулиятли лавозимдаги давлат ҳизматчиларининг маоши хусусий коорпорацияларнинг топ менежерлари даражасига кўтарилди, бу усул қонун устуворлигига, барчанинг қонун олидида тенглиги тамойилига асосланди.

1960 йилларда этник зиддиятларга чек қўйилди ва бу давр тарихга “Сингапур иқтисодий мўъжизаси” номи билан кирди. Ли Куан Ю ўзининг бой тажрибаси ва катта салоҳияти туфайли кейинги ҳукуматларда ҳам 2014 йилга қадар асосий вазир, ҳукумат маслаҳатчиси бўлиб ишлади.

Ҳозир ҳам мамлакатда чучук сув танқис, у сув қудуқлари орқали Малайзиядан импорт қилинади.  Мамлакатнинг сунъий тарзда кенгайтирилаётгани ҳақида айтган эдик. 12 та кимёвий технология асосида сувда ивимайдиган ва чиримайдиган, қолипнинг ҳар бирига 1 кг дан кам бўлмаган дарё тоши солинган, мамлакат ҳудудидан ҳар куни йиғиладиган чиқиндилардан  ғишт тайёрланиб, тайёрланган ғишт денгиз қирғоқ тубидан териб чиқиш йўли билан мамлакат ҳудуди йиллар сайин кенгайтирилиб келинмоқда.

Мамлакат дунё давлатларига декоратив (рангдор) балиқларни экспорт қилувчи мамлакатга айланган. Сингапурнинг авто ва темир йўллари 2018 йилда жаҳондаги энг яхши йўлларга эга давлат, деб эътироф этилган.

 

Мелибой КАМОЛОВ,

ЖДПУ география ва ИБАкафедраси катта ўқитувчиси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *