АЙДАРКЎЛ СОҲИЛИДА АРТ-ФЕСТИВАЛЬ ЎТКАЗИЛДИ

1-2 июнь кунлари Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги Тузкон кўли соҳилида Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон миллий университети ва хорижлик талабалар иштирокида “Миллатлараро бағрикенглик – ёшлар дўстлиги ва бирдамлиги асосидир” шиори остида арт-фестиваль ташкил этилди. Арт- фестивалга Арнасой туман ҳокимлиги ҳомийлик қилди.

 

Бугунги кунда ёш авлод онгида эзгулик, бағрикенглик, миллатлараро дўстлик анъаналарини шакллантириш, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат муносабатларини ривожлантириш ҳамда уларни миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром, уларни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириш, фидойилик ва садоқат, ҳалоллик ва поклик, мустақил фикр ва соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш арт-фестивалнинг бош ғояси этиб белгиланди.

 

Фестиваль табиатни асраш, экология ва теварак-атроф софлигини сақлаб қолишга қаратилган акция билан бошланди. Талабалар кўллар тизимида барпо этилган туризм объектлари ҳудудларини чиқиндилардан тозалашга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Акция давомида ёш тарихчилар, энолог ва антропологларга мамлакатимизда туризмни ривожлантиришнинг аҳамияти, кўллар тизими атрофида ташкил этилган туризм турлари ҳақида маълумотлар берилди.

 

Арт-фестиваль доирасида университет ва хорижий талабалар ижросида мусиқий ва бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Спорт ва интеллектуал беллашувлар ташкил этилди.

Умида МУСТАФОҚУЛОВА,

университет талабаси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *