БИРДАМЛИК НАТИЖАСИ

Шароф Рашидов тумани Қанғли маҳалласида йиллар давомида аҳолининг кундалик турмушига электр энергиясидаги узилишлар, паст кучланиш салбий таъсир кўрсатиб келаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Алишер Зоидов ва маҳалла еттилигининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Аҳолининг мурожаатлари асосида масала вилоят Кенгашида кўриб чиқилди. Натижада 40 та янги бетон устун, 3,5 километр узунликдаги электр тармоғи янгидан тортиладиган ҳамда замонавий трансформатор ўрнатиладиган бўлди. Бу нафақат кучланиш барқарорлигини таъминлайди, балки келгусида янги уй-жойлар ва ижтимоий объектларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

– Депутатлик фаолияти доимий ўрганиш, таҳлил ва мулоқот талаб этади, – дейди А. Зоидов. – Айниқса, қай кўламда бўлмасин, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ташаббускорлик, ҳамкорлик ва натижадорлик муҳим омиллардир.

Бу янгиланиш депутатнинг масъулияти, маҳалла еттилигининг фидойилиги ва аҳолининг ҳамжиҳатлиги самарасидир. Бирдамликдаги ҳаракатда ҳар қандай муаммо ҳал бўлади. Қанғли маҳалласи бунга яққол мисол бўла олди.

Шаҳноза МАНСУРОВА.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *