BMB AGRO PLUS: СИФАТ ВА ТАЛАБ УЙҒУНЛИГИ

BMB AGRO PLUS корхонасида сублимация (freeze-drying) усулида музқаймоқни қуритиш технологияси йўлга қўйилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугунги кунда ушбу маҳсулот ички ва ташқи бозорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Сублимация усули маҳсулот таркибидаги намликни паст ҳароратда буғлантириш орқали олиб ташлашни назарда тутади. Натижада музқаймоқнинг табиий таъми, ҳиди ва озуқавий қиймати сақланиб қолади.

Маҳсулот енгил, узоқ муддат сақланиши ва ташишга қулайлилиги билан ҳам аҳамиятлидир. Айни пайтда республикамиз бўйлаб ушбу маҳсулотга талаб тобора ортиб бораяпти.

Савдо тармоқлари ва тадбиркорлар томонидан буюртмалар сони кўпайиб, янги ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Мутахассисларнинг  таъкидлашича, сублимация усулида тайёрланган музқаймоқ маҳсулоти дунё миқёсида, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида машҳур бўлиб бормоқда. Инновацион ёндашув, юқори сифат ва ички бозордаги ортиб бораётган талаб – мазкур лойиҳанинг муваффақиятли ривожланаётганидан далолат беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *