BMB HOLDING ДАЛАЛАРИДА ПОМИДОР ҲОСИЛИ ТЕРИЛМОҚДА

Аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда янги босқичга чиқилмоқда. Шу маънода, BMB HOLDING таркибидаги корхоналари томонидан амалга оширилаётган тизимли ишлар юқори самара бермоқда.

Жорий мавсумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар майдонларида бир нечта турдаги юқори ҳосилдор помидор навлари экилиб, уларга барча агротехник талабларга мувофиқ парвариш берилди.

Аввало, Ред-стар номи билан машҳур бўлган нав экилди. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилгани натижасида айни кунларда ушбу навнинг пишиб етилган ҳосили сараланиб терилмоқда. Умумий ҳосилдорлик 100–110 тонна миқдорида баҳоланмоқда.

Шунингдек, Рео-гранд навли помидор ҳам майдонларда кенг миқёсда етиштирилди. Навнинг умумий ҳолати яхши, касаллик ва зараркунандалардан холи. Ҳозирда дастлабки терим жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда. Умумий ҳосил 80–85 тонна атрофида бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, илк бор экилаётган, уруғчилик мақсадида танланган 7424 навли помидор ҳам етиштирилди. Айни пайтда бу нав бўйича саралашдан кейинги терим ишлари амалга оширилмоқда. Гектаридан ўртача 5 тоннадан ҳосил олиниб, умумий ҳосилдорлик 80–90 тоннани ташкил этади.

Аҳамиятли томони шундаки, Холдинг фаолияти беш босқичли агрологистика занжири асосида ташкил этилган бўлиб, ҳосил йиғим-теримидан кейин маҳсулотлар BMB AGRO PLUS корхонасида қайта ишланади. Бу ерда помидорлар юқори технологияли синов ва тозалаш жараёнларидан ўтказилади, сублимация ва шок музлатиш орқали маҳсулотни сақлаш муддати узайтирилади, шунингдек, томат пастаси ва бошқа тайёр маҳсулотлар тайёрланади.

Ушбу жараёнларни самарали ташкил этишда BMB HOLDING тизимида фаолият юритаётган юқори малакали агроном-олимлар муҳим роль ўйнайди. Улар томонидан ер тайёрлаш, суғориш, ўғитлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, ўсимликларнинг ўсиш босқичларини кузатиш каби жараёнлар тўлиқ мониторинг қилиб борилади. Шунингдек, инновацион ечимлар ва агротехник янгиликлар амалиётга кенг жорий этилган бўлиб, бу экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олинишига хизмат қилмоқда.

Шу орқали, BMB HOLDING нафақат етиштириш, балки қайта ишлаш, қадоқлаш ва ташқи бозорларга етказиб беришгача бўлган тўлиқ қиймат занжирини амалга оширмоқда. Бу эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари соҳасида юқори самарадорлик ва экспортбопликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

BMB HOLDING Ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *