
Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 29 апрелдаги “2026 йилда энергия самарадорлигини янада ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан 2026 йилда Жиззах вилояти бўйича 86 млн кВт соат электр энергияси истеъмолини иқтисод қилиш режаси белгиланган.
Жумладан, 2026 йилнинг ўтган январь-апрель ойларига белгиланган даврий режа 14,6 млн кВт соат, амалда 14,7 млн кВт соат (101 фоиз) электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди. Ушбу йўналишда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан 2026 йилда 18-банддан иборат бўлган ташкилий техник чора-тадбирларни амалга оширишни аниқ режаси ишлаб чиқилган.
Масалан, электр тармоқлари ва ускуналарида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш орқали 362,4 км 0,4-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 6-10 кВли 160 та транспорт пунктлари мукаммал таъмирланди. 0,4-10 кв 48,2 км электр узатиш ҳаво линиялари ва 19 дона трансфортларда мавжуд контур ерлагичлар қаршилигини ўлчаб, меъёрий ҳолатга келтирилди.
Вилоят бўйича 1013 қизил ва сариқ тоифадагилар таъмирланди.
596,7 км масофадаги 0,4-10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари жорий таъмирланди ҳамда дарахт шохларидан тозаланиши орқали йўқотишлар камайтирилди.
3 дона ортиқча юклама билан ишлаётган кичик қувватдаги трансформаторлар юкламаси меъёрига келтирилди.
23 дона транформаторлардаги “ШУНТ”лар таъмирланди.
3 дона 30 фоиздан кам юкламалар билан ишлаётган трансформаторларни кичик қувватлисига алмаштириш оркали ички чўлғамдаги магнит исрофи камайтирилди.
1020 та улгуржи истеъмолчилардаги дастурий таъминоти тизими орқали йўқотишлар юқори бўлган электр қурилмалари меъёрга келтирилди.
5 та туман электр тармоқлари ҳамда филиалнинг маъмурий биносига электр энергиясини тежаш мақсадида кириш йўлакларига ҳаракат датчиклари ўрнатилди.
17719 та алоқага чиқмаган АСКУЭ ҳисоблагичларидан 5487 тасини алоқаси тикланди.
Ўтказилган рейд тадбирларида 355 та электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу истеъмолчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Қуввати 50 кВт ва ундан ортиқ бўлган 94 та улгуржи истеъмолчиларига реактив қувватни компенсацияловчи қурилмалар ўрнатилди.
Жами 108 км 0,4-10 кВ тармоқларда қурилиши тугалланмаган объектлардан 36,8 км қурилиш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.
Ташаббусли бюджет дастури асосида 20 км 0,4-10 кВ тармоқларда қурилиш ишларини бажариш чоралари кўрилмоқда.
Президент қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат йиғилиш топшириқларига биноан вилоятда 157,0 км 0,4-10 кВ тармоқ ва 37 та транформаторларда қурилиш ишларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Истеъмолчилар тасарруфидаги электр қурилмалари ва тармоқларини техник ҳолатини яхшилаш мақсадида ўз маблағлари ҳисобидан 32 км ҳаво тармоғи ва 37 дона транформаторларни модернизация-реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.
Валижон ЭРГАШЕВ,
“Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ
Жиззах ҳудудий филиали электр
энергияси оқимлари ва йўқотишларини
ҳисобга олиш, таҳлил қилиш бўлими бошлиғи.
Баҳодир ТУРДИБЕКОВ,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Жиззах ҳудудий филиали ишлаб
чиқариш техника хизмати бошлиғи.