ФОРИШДА 100  ГЕКТАРЛИК УЗУМ ПЛАНТАЦИЯСИ

Узум парваришини форишликлар яхши билади. Ҳар бирининг ҳовлисида ток бор. Воҳада бежиз “Фориш узуми” деган ном чиқмаган. Бу ерда узумчиликни янада ривожлантиришга аллақачонлар бел бойланган.

— Бу йил  “BALAND OSMON GARDEN” МЧЖ томонидан “Е-аукцион” очиқ савдо аукционидан 38 581 400 сўмга ер сотиб олинди, — дейди  Фориш туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва молия бўлими мутахассиси Жаҳоннур Абдуғаниев. — Ҳокимлик ва “BALAND OSMON GARDEN” МЧЖ ўртасида 2024 йил  13 августда 30 йил муддатга ижара шартномаси имзоланди. Ерни юмшатиш, текислаш ишлари якунланиб, электр энергияси учун трансформатор ўрнатилди. Иккита қудуқ ковланиб, сув чиқарилди ва сув захираси учун ҳовуз тайёрланди. Узумчилик ташкил этилаётган ер майдонини йирик ва майда шохли моллардан ҳимоя килиш мақсадида икки ёни баландлиги  2 метр чуқурлик ковланиб, олди томонга бетон қуйилиб, сим девор ўрнатилди. Узум кўчати сотиб олиш учун 650 млн сўм нақд пул кўчат етказиб берувчига берилди. 100 гектар ер майдонидан 96 гектар ер майдонига  120 000 дона қора кишмиш навли узум кўчатлар экиб бўлинди. Ҳозирда узум кўчатлари парваришланмоқда. Қолган 4 га ер майдони оралиқ йўллар учун ажратилди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *