ИШСИЗ  ЁШЛАР  БИЛАН  ОЧИҚ   МУЛОҚОТ

Вилоятимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, иқтидорлиларни рағбатлантириш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жиззах вилояти ҳокими У. Мустафоевнинг топшириғига мувофиқ, жойларда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган учрашувлар изчил давом эттирилаётир.

Яқинда Пахтакор туманида вилоят ҳокимининг ўринбосари Д. Худойшукуров ва бошқа масъуллар иштирокида  ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мазкур мулоқотда йигит-қизларнинг иш билан таъминланиш, касб ўрганиш ва ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш борасидаги имкониятлари муҳокама марказида бўлди. Айниқса, иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни йўналтириш, касбий тайёргарлик орқали меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишларни эгаллаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёшларнинг мурожаатлари бўйича масъуллар билан биргаликда аниқ ечимлар ишлаб чиқилиб, ишга жойлашиш истагидаги ёшлар билан кейинги ҳамкорлик вазифалари белгилаб олинди. Учрашувларнинг бош мезони — ёшларнинг мурожаатларини тинглаш билан чекланмай, уларни аниқ иш ўрни ва даромад манбаига йўналтиришдан иборат.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *