Ўқувчиларнинг кўча ва йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш кўникмаларини оширишда турли тарғибот тадбирлари ва мусобақалар муҳим аҳамият касб этмоқда. Жиззах шаҳридаги 29-сонли умумтаълим мактабида 7- синф ўқувчилари ўртасида “Йўл ҳаракати қоидалари билимдони” заковат интелектуал ўйини ташкил этилди. Мазкур мусобақа очилишида сўзга чиққанлар йўл ҳаракати қоидалари инсон хавфсизлигини таъминлашда муҳим эканлигини таъкидлаб, ўқувчиларга омад тилашди. Шундан сўнг, Заковат мусобақаси бошланди. Ҳар бир саволга бир дақиқадан вақт берилди. Жамоаларнинг қизғин ва бахс мунозарага бой фикрлаши, уларнинг йўл ҳаракати қоидаларни қай даражада яхши билишликларини намоён этди.
Мусобақа ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини мустаҳкамлаш, уларда йўл ҳаракати маданиятини шакллантириш ҳамда йўлларда эҳтиёткорлик ва ҳушёрликни оширишга қаратилганлиги билан янада аҳамиятли бўлди. Вилоят ЙҲХБ маъсул ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчиларидан иборат ҳаъкамлар ҳайъати ҳар бир саволга тўғри ва аниқ жавоб учун 5 баллдан баҳолаб боришди.

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини намоён этган ўқувчилар, Заковат мусобақаси якуний баллари билан таништирилиб, 1-2-3 ўрин ҳамда рағбатлантирувчи наминатция бўйича вилоят ЙҲХБ томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тадбир сўнггида мактаб ўқувчилари томонидан кўй ва қўшиқлар янгради ва миллий рақслар ижро қилинди. Бу албатта мусобақага янада кўтаринки кайфият бахш этди.
Сабоҳат ДАВЛАТОВА,
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ
Ахборот гуруҳи мутахассиси.