РОЖДЕСТВО МУБОРАК

6 январдан 7 январга ўтар кечаси мамлакатимизда православ оламининг Рождество байрами кенг нишонланди.

Рождество– насронийларнинг ҳар йили Исо алайҳисалом таваллудини хотирлаб байрам қилинадиган диний маросимлардан биридир. Бу йилги байрам дунёнинг кўплаб православ черковларида ўтказилди.

Православ насронийлар 6 январь тунда Рождество байрамини кутиб олиш учун Николай Угодник соборида бўлиб ўтган ибодатда қатнашдилар. Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий ўзининг байрам йўлланмасида барчага соғлиқ, меҳр-оқибат, юртимиз ривожига улкан зафарлар тилади.

Байрам муносабати билан Жиззах шаҳридаги Николай Чудотворец черковида уюштирилган тадбирда ота Николай иерей қатнашиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.

Рождество тунида православ черковлари ва қабристонлари яқинидаги барча ҳудудлар узлуксиз ёритилиб, транспорт қатнови учун қулай шароитлар яратилди. Байрам муносабати билан рождество арчаси шодиёналари, рус диаспорасининг ҳимояга муҳтож фарзандлари учун байрам тантаналари ташкил этилди.

Рoждествo байрами 19 январда нишoнланадиган муқаддас Эпифания байрамигача давoм этади. Ўзбекистoнда Исо Масиҳнинг туғилган кунини нишoнлаш анъанавий равишда маънавий бирлик, диний анъаналар ва кўп асрлик маданиятга ҳурмат ва турли дин вакилларининг тинч-тoтув яшашининг далилидир.

Руслан ДЖАЛИЛОВ.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *