Далаларда пахта пишиб етилди. Ҳадемай, пахтакорларимиз масъулиятли мавсум — пахта йиғим-теримига киришадилар.
Вилоятимизда жорий йилда 2200 та пахтачилик фермер хўжаликлари 81 минг гектар майдонда ғўза парваришлади. Айни кунда барча агротехник тадбирлар сифатли бажарилиб, ҳосил теримига пухта тараддуд кўрилмоқда.
Бу мавсумда ҳам машина теримига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Шу мақсадда мавжуд 316 та пахта териш агрегатлари сифатли таъмирланиб, шай ҳолга келтирилди. Таъмирлаш ишларига 10 миллиард 694 миллион сўм маблағ ажратилди.
Ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, барвақт йиғиштириб олиш мақсадида Дўстлик, Пахтакор, Ш.Рашидов ва Мирзачўл туманларида терим агрегатларидан унумли фойдаланиш кўзда тутилаяпти.