ВИЛОЯТИМИЗДА ПАХТА ТЕРИМИ ҚАНДАЙ БОРМОҚДА?

Саховатли куз пахтачилик учун қулай келди. Пахтакорларимиз об-ҳавонинг очиқ кунларидан унунмли фойдаланиб, бутун куч ва имкониятларини ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишга қаратишган. Хўш, ҳозирги ғанимат дамларда вилоятимизда пахта терими қандай бормоқда?

Деҳқонларимиз жорий йилда 290 минг 680 тонна пахта етиштиришниният қилишган. Вилоятимизда пахта хомашёси тайёрлаш тўғрисидаги шу йилнинг 6 октябргача бўлган маълумотга кўра, далалардан бир кунда 9 минг 603 тонна ҳосил йиғиштириб олиниб, йиллик режага нисбатан 3,30 фоиз миқдорида пахта тайёрланган. Умумий хирмон 182 минг 501 тоннадан ошиб кетди. Бу топшириқга кўра, 62,78 фоизни ташкил қилади.

Мавсумда Зафарободтумани пахтакорлари пешқадамлик қилишаяпти. Улар бир кунда 1 минг150 тонна (йиллик режага нисбатан 2,97 фоиз) пахтани териб олиб, қабул масканларига етказиб беришди. Шу кунгача уйилган хирмон 28 минг 76 тоннага етди.

Зарбдор, Пахтакор ва Ш.Рашидов туманлари деҳқонлари йиғим-терим ишларида юқори натижаларга эришиб, пешқадамлар сафида боришмоқда. Шу куни далалардан зарбдорликлар 1 минг 233 тонна, пахтакорликлар 1 минг 996 тонна, Ш.Рашидов тумани заршунослари 910 тоннадан зиёд ҳосилни йиғиштириб олишди.

Дўстлик, Арнасой ҳамда Мирзачўл туманларида ҳам терим суръати кўтарилиб бормоқда. Мазкур туманларда белгиланган топшириққа нисбатан 3,07-3,60 фоиз миқдорида пахта тайёрланди.

Жорий йилда вилоятимиздаги 2030 та пахтачилик фермер хўжаликлари 67 минг 600 гектар майдонда ғўза ўстиришди. Шу кунга қадар 1346 та фермер хўжалиги теримга тушди. Уларнинг 355 тасида биринчи терим якунланиб, 335 та фермер хўжаликларида давлатга пахта сотиш шартномавий режаси ошириб бажарилди. 20 та фермер хўжалигида эса давлат буюртмаси бажарилмади. Вилоят бўйича 684 та фермер хўжаликларининг 22 минг 567 гектар пахта далаларида теримга киришилмаган.

Мавсумда 193 та замонавий пахта териш агрегатларидан унумли фойдаланилаяпти. Шу куни уларнинг ҳар бири билан ўртача 45,9 тоннадан пахта терилди. Ҳозирга қадар далалардан 21 минг 182 тонна ҳосил қўлда, 161 минг 319 тонна ҳосил машиналар кучи билан йиғиштириб олинди.

Вилоятимизда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Эндиги асосий мақсад, терим суръатини пасайтирмай, марра сари дадил интилиш бўлмоғи зарур.

 

“Жиззах ҳақиқати”нинг

“Қишлоқ ҳаёти” бўлими.  

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *