Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ва вилоят прокурори Жиззах шаҳрининг Боғишамол ва Aмир Темур маҳаллалари ёшлари билан учрашишди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ҳамкорлигида уюштирилган очиқ мулоқот аввалида меҳмонлар ўзларининг ҳаёт йўллари, ўқувчилик даврлари ва меҳнат фаолиятлари ҳақида маълумот беришди.

Тадбир давомида йигит-қизлар томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил қилиш каби масалаларда таклифлар билдирилди.
Учрашув давомида бадиий дастурлар намойиш этилди. Хусусан, ёш истеъдод эгалари томонидан жонли ижрода куй ва қўшиқлар ижро қилинди.
Шунингдек “Долзарб 90 кунлик” доирасида ўқувчи ёшларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказишлари юзасидан олиб борилаётган ишларга ҳам эътибор қаратилди.