ЗАРБДОР ТАЖРИБАСИ АСОСИДА

2025 йилнинг ўтган  олти ойида туманда  7135 та доимий ва мавсумий иш ўринлари яратиш белгиланган. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 844 нафар,  “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида 742 нафар, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш доирасида 3369 нафар тадбиркорлик субъектларига  кредит маблағлари ажратилиб, 4815 та иш ўринлари ташкил этилди.

Тумандаги “Камбағал оилалар реестри”га киритилган 850 та оилаларнинг 3899 нафар аъзоларини даромадли меҳнат билан таъминлаш ҳамда камбағалликдан чиқариш белгилаб олинган. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 885 та оилаларнинг 4081 нафар аъзоларига  1665 та хизматлар кўрсатилди.

Жумладан,  934 нафар киши доимий иш ўринларига эга бўлишди. 139 нафарига имтиёзли кредит ажратилди, 5 нафари касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди.  

“Зарбдор тажрибаси” асосида 78,6 млрд сўмлик, шундан, республика бюджетидан 7,6 млрд.сўмлик 7 та «драйвер» лойиҳа ишга тушурилади.

Натижада туман бюджетига қўшимча 12,0 млрд.сўм ҳамда 1140 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, ушбу иш ўринларининг 550 тасига камбағал оилалар жойлаштирилади.

Хусусан, Жиззах-Қўқон йўл бўйининг 276 км қисмида 1,8 гектар ер майдонида тижорат банклар (Агро банк, Халқ банк ва Микрокредитбанк) томонидан 9 та блокда жами 50 та савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари ташкил қилиниши хисобига 250 та иш ўрни яратилади.

Зоир ЭРГАШЕВ.

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *