Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлашда ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
“Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари бўйича “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини биноси капитал таъмирланди, 15 та кўчада инфратузилмани яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 8 километр кўчалар шағаллаштирилди, 600 дан зиёд хонадонларга “Хонадон маданияти” жорий этилди. 500 метр пиёдалар йўлаги қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Электр таъминоти билан боғлиқ масалаларда маҳалладаги
1 та янги трансформатор ўрнатилиб, 4 та трансформатор ва 4 км электр тармоғи таъмирланиб, 120 та таянч-бетон устунлар ўрнатилди. 2 та замонавий газ тақсимлаш пункти ўрнатилди. 3,2 км юқори босимли газ қувури жорий таъмирланди. 350 метр янги газ қувурлари тортилиб,
3,8 км ички газ қувурлари таъмирланди.
8 километр янгидан сув тармоғи тортилиб, 200 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Нурафшон маҳалласи аҳолисининг томорқадан самарали фойдаланишини ташкил этиш мақсадида лизинг асосида ҳайдов трактори ажратилди.
Е-Аукцион орқали 120 гектар ер майдонлари 159 нафар фуқароларга дехқон хўжалиги қилиб ажратиб берилди, шундан 48,5 гектаридан маҳалладаги ёшлар фойдаланмоқда.
Зоир ЭРГАШЕВ.