Жиззах вилояти Экология бошқармаси Республика бўйича ўтказилган танловнинг “Энг намунали ҳудуд” номинациясида ғолиб деб топилди
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” муносабати билан Экология вазирлиги томонидан “Энг яхши инспектор”, “Энг фаол жамоа” ва “Энг намунали ҳудуд” танловлари ташкил этилган эди. Мазкур танлов вазирлик тизимидаги давлат экология назоратини амалга оширишда бевосита иштирок этувчи ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг иш унумдорлиги ошириш, самарали фаолият юритиш учун шарт-шароит яратиш мақсадида ўтказилди.
Танловнинг жорий йил 1-чорак якунларига кўра ғолиблар эълон қилинди. Экология вазирининг тегишли буйруғига кўра Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси танловнинг “Энг намунали ҳудуд” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда вилоят Экология бошқармаси тизимида жами 110 нафар ходим, шундан 60 нафар давлат инспекторлари фаолият кўрсатмоқда. Бошқарма бошлиғи Эркин Холматов раҳбарлигида жамоа томонидан вилоятимиз ҳудудида экологик назорат ўрнатиш, атроф-муҳитнинг тоза ва озодалигини сақлаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли ва ёшлар орасида экологик маданиятни ошириш йўлида аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йил 1-чорак давомида давлат инспекторлари томонидан жами 1 141 та экологик ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, 1 млрд. 365 млн. 981 минг сўм жарималар қўлланилган.