ТАБИАТ ГИГАНТЛАРИ

Ҳайвонлар ҳар қандай шакл ва ўлчамда бўлади, уларнинг ҳар бири мафтункор, Аммо энг ҳайратланарли мавжудотларнинг хусусияти уларнинг катта ўлчамларидир. Биз катталикни турли йўллар билан ўлчашимиз  мумкин: баландлик, вазн, узунлик. Масалан, қуруқликдаги энг катта ҳайвонни олайлик. Бу турли кўрсаткичларга асосланган Африка фили ёки жирафа бўлиши мумкин.

Рўйхатимизни йиғиш учун биз ҳар-хил турлар учун ҳамма нарсани ҳисобга олдик ва ҳайвоннинг қанчалик катта эканлигини аниқлаш учун асосий омиллар сифатида вазн ва узунликдан фойдаландик.

Шундай қилиб, дунёдаги энг катта ҳайвон – мовий кит. У Атлантика океани яқинидаги сувларда яшайди.  Бу океан сут эмизувчиларнинг вазни 190 000 кг.гача, узунлиги 30 метрга (98 фут) ва баландлиги беш метргача бўлиши мумкин. Мовий кит шунчалик улканки, юрагининг оғирлиги кичик машинадек. Юрак томирлари шунчалик каттаки, оддий одам улар орқали сузиб ўта олади. Мовий китнинг мияси оғирлиги 6,8 кг гача бўлиши мумкин.

Жирафа эса қуруқликдаги энг баланд ҳайвон учун мукофотини олади: унинг бўйи 4,8 м гача етади.


Дунёдаги энг катта судралувчи бу шўр сув тимсоҳи ҳисобланади. Нар тимсоҳнинг узунлиги 7 метргача, оғирлиги эса 1000 кг гача етиши мумкин. Ёввойи табиатда шўр сув тимсоҳини Ҳиндистоннинг шарқий қисмида, ЖанубиШарқий Осиёда ва Австралиянинг шимолида топасиз. Улар Нил тимсоҳидан кейин дунёдаги иккинчи энг кучли тишларга эга жонивордир.

Australian crocodile.

Машҳура ПАРДАЕВА тайёрлади,

ЎзМУ Жиззах филиали 3-босқич талабаси. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *