МИСРЛИК МУҲАНДИСЛАР ҲИЙЛАСИ ЎҒРИЛАРНИ ТЎХТАТА ОЛМАДИ

Етти мўъжизанинг бири бўлган эҳромлар дам олиш маскани сифатида ва Миср қироллари ва маликаларини, олий тоифали аъёнларни ҳимоя қилиш мақсадида қурилган. Жами 130 та пирамида қурилган бўлиб, уларнинг энг каттаси Гизанинг Буюк пирамидаси эди. Бу Эйфел минораси қурилгунга қадар, 3800 йил давомида дунёдаги энг баланд иншоот ҳисобланган. У Фиръавн Хуф учун қурилган бўлиб, уни қуриш учун 20 йил вақт сарфланган!

Эҳромлар Нил дарёси ёнида қурилган, чунки қурувчиларга катта тошларни қайиқда кўчириш осонроқ бўлган ва кейин улар бино майдонига ташилган.  Бугунги кунда олимлар қадимги мисрликлар катта тошларни қандай кўчиришганига ҳали ҳам тўлиқ амин эмаслар. Эҳромлар қуриб битказилгач,  у оқ тош билан қопланган ва тепасига олтин қўндирилган. Мисрнинг ёрқин қуёшида олтин юлдуз мисол порлаб турган.

Қадимги мисрлик муҳандислар эҳромларни кўп хонали ва туннелларга бой қилиб лойиҳалаштиришган. Эҳром ичидаги хоналар  фиръавнлар ва уларнинг барча қимматбаҳо буюмлари учун мўлжалланган. Муҳандислар ўғрилар олтин ва марваридларни ўғирламоқчи бўлишларини ҳисобга олишган. Шунинг учун улар тузоқ ва сохта хоналарни ҳам барпо қилишган. Ҳақиқий квест, шундай эмасми? Масалан, улар деворга очилган эшиклар ўрнатишган.  Аммо бу ўғриларни тўхтата олмади, чунки кўплаб эҳромдаги буюмлар барибир талон-тарож қилинган. Шу сабаб эҳром ичида ўғирлик қилган кишилар тутиб олинса, сўзсиз қатл қилинган.

 Мисрликлар одамлар ўлгач, бошқа ҳаётга ўтишларига ишонишган. Шу сабаб улар эҳромда кўплаб марваридлар, олтин ва ҳатто озиқ-овқат  ҳозирлашган.  Улар фиръавнга кейинги ҳаётида бу нарсалар керак бўлади деб ўйлашган. Фиръавн мурдаси тозаланган ва уни ҳимоя қилиш учун бинтларга ўралган, мўъмиёланган. Шунингдек, уларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи девор расмлари ишланди. Қадимги мисрликлар чизмалар ва белгилар аралашмаси бўлган “иероглифлар” деб номланган ёзувдан фойдаланишган. Шундай қилиб, биз бу шоҳлар ва маликаларнинг минг йиллар олдинги ҳаёти фандай бўлганлигини билиб оламиз.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *