“Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ МРОФ ва КҚСАО бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳудудида аҳолига суюлтирилган газ тарқатилиши жараёни юзасидан режа асосида мониторинг текширувлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Жумладан, 2025 йил 12 июн куни Дўстлик тумани “Олтин Водий” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун Дўстликтумангаз газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ баллонларининг етказиб берилиши бўйича навбатдаги мониторинг тадбири ўтказилди.

Текширув давомида ҳудуддаги истеъмолчиларга газ баллонлари тўғри ва хавфсиз етказилаётгани, уларнинг техник ҳолати, рақамли рўйхатдан ўтказилиши ва белгиланган нархларга мувофиқлиги ўрганилди.
“Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ Матбуот хизмати